Хатирчидаги хатарли кўприк – ўқувчилар ҳар куни хавф билан юзлашади

Сақлаш
21:10 / 21.02.2022 1002 1

Хатирчи туманининг Олтинобод маҳалласидаги Навандак қишлоғи болалари мактабга бориш учун ҳудуддаги хавфли кўприкдан ўтишга мажбур бўлмоқда. Аммо қишлоқ аҳолисининг кўп бора қилган мурожаатларига қарамай, туман мутасаддилари масалага эътибор бермаяпти.

 

Kun.uzнинг ёзишича, сой устига қурилган кўприк қачонлардир бузилиб кетган. Баҳор кезлари сойда сув тўлиб-тошади ва у кўприкдан ўтиш имконсиз бўлиб қолади. Ота-оналар эса катта қувурдан кесиб ясалган қўлбола кўприкдан ўтиб мактабга қатнайдиган боласини юрак ҳовучлаб кутиб ўтиради.

 

Аҳолининг маълум қилишича, қимирлаб турувчи ушбу кўприкдан ўтишда болаларнинг йиқилиб тушган ҳолатлари ҳам кузатилган. Таъкидланишича, Kun.uz ушбу қишлоқ муаммоларини икки йил олдин ёритган, аммо кўприк масаласи бугунгача ўз ечимини топмаган.

1 Изоҳ

Mehriddin

12:01 / 01.01.1970

Assalomu alaykum bu xatirchidagi yagona ko`prik emas bunaqa chumchuq ko`priklardan o`tib o`tib maktablarga qatnaganmiz. nasib bo`lsa bu ham o`z yechimini topadi va Novandakliklar xursandchiligiga sabab bo`ladi degan umiddamiz.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//