Жамият
«Ўзгидромет» 21-25 февраль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Марказ ахборотига кўра, 21 февраль, душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат 18-21 даража илиққача кўтарилади, бу шу кун меъёридан 7-9 даражага юқоридир.
22 февралдан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 4-9 даража илиқ, кундузи эса 13-18 даража илиқ бўлиши кутилаётган бўлиб, бу иқлимий меъёрдан юқоридир.
Пойтахтда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55743
Жамият
50813
Жамият
//
Изоҳ йўқ