Жамият
XIII-ХV асрларда ёзилган ўнлаб нодир қўлёзмалар ЎзМУ кутубхонасидан йўқолгани ҳақидаги хабар юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон - торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
«Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди. Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
1 Изоҳ
Ҳошим
12:01 / 01.01.1970
Камера ишламасмикин🤔🤔🤔