Жамият
Тошкентнинг Чилонзор туманида рассом Inkuzartнинг Алберт Эйнштейнни турли формулалари билан бирга чизган портрети бўяб қўйилди.
Inkuzart номи билан машҳур рассом Telegram-каналида қандай қилиб граффитини чизгани, кейин эса ишчилар деворни бўяб ташлаётгани кўрсатилган видеони эълон қилиб, «Чилонзор ҳокимига раҳмат!» дея изоҳ қолдирган.
Газета.uzнинг хабар беришича, стрит-арт чизилган бино бузилишга тушгани учун бўяб қўйилган. Туман ҳокимининг Архитектура, қурилиш ва коммуникацияни ривожлантириш бўйича ўринбосари Аброр Аҳмедовнинг сўзларига кўра, расм чизилган бино ноқонуний қурилма бўлгани учун бузилишга тушган, рассомга эса бошқа «қулай жой тавсия этилади».
Туроператор ва гид Рустам Хусанов ҳолатни мантиқсизлик деб атаган. «Болалар, аҳоли бу ерни яхши кўришарди, бу ерда экскурсиялар ўтказишарди», — дея ёзган у Facebookдаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, илгари деворда асосан катта қилиб ҳақоратли сўзлар ёзилган, ерда эса пиво идишлари ётган.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида «Дўстлик» маҳалласида чизилган стрит-арт намунаси бўлган мурални мақтаган эди. «Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», — деган Президент масъулларга.
Аввалроқ inkuzartнинг UzAuto Motorsдаги узундан узун навбати танқид қилиб чизилган сурати ҳам бўяб, ўчириб кетилганди.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ