Сиёсат
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларига мурожаат қилди. Бу ҳақда президент Сергели ва Янгиҳаёт фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.
«Сизларга иккита ёрдамчи, икки қанот беряпмиз. Энди эса натижа кўрсатадиган вақт келди. Сизларга айтадиган ҳозирги гапимни мен гапирмасам, ҳеч ким гапирмайди. Маъракаларга меҳмон бўлиб эмас, ўша хонадонга кўмакчи бўлиб боринглар», деди Президент.
«Эрталаб соат 4:00 дан минг кило ош тортиларди. Ҳеч бир бой давлат эрталабдан минг кило ош тортмайди. Биз эса ким қанча ош бериши бўйича мусобақа ўйнадик», дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Президент маҳалла раисларига «кўпчилиги ёш эканлигини» айтиб, «бунақа пайтда икки карра кўпроқ ишлаш зарурлигини» қўшимча қилди.
«Бугун нафақат маҳаллалар, балки шаҳарнинг ҳар бир тумани масъуллари янги тизим бўйича аниқ ҳисобот беради. Бир, уч, олти ойдан кейин нима бўлади? Қандай натижа кўрсатамиз, қанча иш ўрни яратамиз, аҳолига қандай енгиллик берамиз? Самарқандда кўп раҳбарларни ишдан олдим. Бу каби чоралардан кейин ҳамма ўзига керакли хулосани чиқариб олсин. Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси фаровонликни сезиши керак, чунки йиллар давомида бу ҳудудга эътибор бўлмаган», деди давлат раҳбари.
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ