Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олади

Сақлаш
21:07 / 18.02.2022 1221 0

«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони билан 2022 йил 22 ва 23 март кунлари барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

 

Шунга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади.

 

Хусусан:

 

19 март (шанба) - дам олиш куни;

 

20 март (якшанба) - дам олиш куни;

 

21 март (душанба) – Наврўз байрами;

 

22 март (сешанба) – қўшимча ишланмайдиган кун.

 

23 март (чоршанба) – қўшимча ишланмайдиган кун.

 

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//