Андижон вилоятига “замҳоким”, иккита туманга эса ҳоким тайинланди

Сақлаш
15:26 / 18.02.2022 1043 0

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Мўминов Насибулло Набиевич тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Н.Мўминов 1983 йилда Андижон туманида таваллуд топган.
2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Н.Мўминов Андижон вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткирбек Шукуров эса Хўжаобод тумани ҳокими  лавозимига тасдиқланган.

 

 

Ўткирбек Шукуров Андижон шаҳрида туғилган бўлиб, 2013—2017 йилларда собиқ «Камолот» ёшлар ҳаракати Марказий Кенгаши раиси, 2017—2019 йилларда Ёшлар иттифоқи раисининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида ишлаган.

 

Шунингдек, Андижон вилояти Пахтаобод туманига Элёрбек Усмонов ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Андижон вилояти Марказий Банки бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//