Вазир кўп қаватли уйларнинг атрофидаги ер майдонлари кимга тегишли бўлишини айтди

Сақлаш
14:17 / 18.02.2022 930 0

Кўп қаватли уйларнинг атрофида ер майдонлари яқин орада кимларга тегишли бўлиши айтилди. Бу ҳақида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

« Кўп қаватли уйларнинг атрофида ер майдонлари бор. Ушбу майдон кимники деган савол туғилади. Ҳозирги кунда уй-жой мулкдорларига кадастр чегараси аниқлаб берилиб, бириктирилиши бўйича қарор лойиҳаси тайёрланган. Яқин орада чиқади.

 

Бу — белгиланган ер майдони кадастри чиққандан кейин уй-жой мулкдорига тегишли эканини англатади, қонун бўйича. Эртага ўша майдоннинг ичига ҳокимлар ёки тадбиркорлар ўзидан-ўзи ҳеч нарса қуролмайди. Қарор чиққандан сўнг мулкдорларнинг ҳудудига ҳеч ким дахл қила олмайди. Қонун билан ҳимояланади», деди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//