Ўзбекистонда яна бир соҳа вакилларининг фарзандлари ОТМга киришда имтиёзга эга бўлади

Сақлаш
20:08 / 17.02.2022 3247 5

Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

 

Йиғилишда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди:

 

- Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилади;

 

- жорий йилда уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ва ҳар йили камида яна шунчадан ходим имтиёзли ипотека билан таъминланади;

 

- божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади.

 

Яна бир масала – бугунги кунда божхона органларида аёлларнинг улуши бор-йўғи 8 фоизни ташкил этади.

 

«Соҳада адолат, ҳалоллик ва тартибни жорий қилишни хоҳлар эканмиз, тизимга аёл ходимларни жалб қилиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишимиз шарт», деди давлатимиз раҳбари.

 

Шу муносабат билан келгуси икки йилда аёллар улушини камида 2 баробарга ошириш бўйича ишларни ҳозирдан бошлаш вазифаси қўйилди.

5 Изоҳлар

Muxtor

12:01 / 01.01.1970

xamma o'z bilimi bilan kirishi kerak bu adolatdan emas, xarbiy bo'lolmaganlar xalqqa xizmat qilmayabdi deganimi bu nima degani bu, xamma ham xalqqa xizmat qilyabdiku, bunaqa gaplar qaysi paxta qo'yadiganlardan chiqar ekan, maslahat beradiganlar ko'pi faqat ahmoqona maslahatlar berishadi, yaxshi xammaga teng foydasi tegadigan maslahatchilar yo'q shekili.

MAHMUD

12:01 / 01.01.1970

Hech kimga imtiyoz bermaslik kerak qaysi sohaga ko'p urg'u berilsa o'sha narsa avjiga chiqadi masalan korupsiyaga urg'u berilsa korupsiya avjiga chiqadi, majlisbozlikni tugatilsin deyilsa majlisbozlik ko'payadi. Bu deganm Oliy o'quv yurtlaridan Oliy ma'lumotli bog'cha tarbiyalanuvchilari yetishib chiqyapti shuni uchun hamma o'z bilimi bilan o'qishga kirgani maqul deb o'ylayman

Зебуннисо Джалилова

12:01 / 01.01.1970

Олий уккв юртларига кириш учун хеч кимга имтиёз бермаслик керак, уз билими билан кирсин болалар, контрактларни тулашда маълум сохада ишловчи ота оналарга имтиёз берилса адолатдан буларди.

Абдурахим

12:01 / 01.01.1970

ОТМга имтиёзларнинг ортиб бориши кетидан,билимлиларга бюджетдан у́рин тегмас экандааа...

Munavvar

12:01 / 01.01.1970

Bojxonaga ingliz tili òqituvchilarini olishmas ekanmi, ayollardan

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//