Божхона ходимларининг даромади ва мол-мулки декларация қилинади

Сақлаш
19:53 / 17.02.2022 927 0

Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.


Йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан:

- бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;

- 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;

- божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;

- божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;

- олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;

- божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//