Жамият
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида майдони 1 200 000 гектар бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва Томди туманида 40 000 гектар майдонга эга «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси Қизилқум чўлининг ноёб табиий мажмуа ва объектларини, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб ҳайвонлар ва қушларни ҳамда ўсимлик турларини, у ерлардаги ландшафтларни муҳофазага олади.
Хусусан, Қизилқум чўлининг марказий қисмидаги табиий мажмуа ва объектлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳудудий жиҳатдан муҳофаза остига олинади.
Шунингдек, мазкур ҳудудларда ноёб ҳайвон тури – жайроннинг Қизилқум чўлидаги популяциясининг қарийб 80 фоизи ҳаёт кечиради.
Таъкидланашича, ушбу ҳудудлар муҳофазаланиши натижасида яқин ўн йиллик даврда ҳайвонларнинг бош сони камида 15 фоизга ортиши, ўсимлик популяцияларининг тарқалиш ареаллари 20 фоизга кенгайишига эришилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ