Иқтисод
Ўзбекистон Марказий банки декабрь ойида олтинни энг кўп сотиб олган харидорлардан бири бўлди. Бу ҳақида Жаҳон олтин кенгашининг ҳисоботида маълум қилинди.
Маълумотларига кўра, декабрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 8,4 тонна қимматбаҳо металлни қўлга киритиб, дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Регулятор 21,5 тонна олтин сотилган ноябрь ойидаги рекорд савдодан сўнг олтин захираларини тўлдирган.
Қайд этилишича, расмий захиралардаги олтиннинг умумий ҳажми 2021 йилнинг охирги ойида 14,2 тоннага ошган. Туркия энг йирик харидорга айланиб, ўз захирасини 10,1 тоннага оширган. Йил охирида у 394,2 тоннани ташкил этган.
Ҳиндистон захира банки олтиннинг 3,7 тоннага кўпайиши билан учинчи ўринни эгаллаган. Тўртинчи ўринда Қирғизистон бўлиб, у қимматбаҳо металлар захирасига 1,1 тонна қўшган.
Қозоғистон Миллий банки олтинни декабрь ойида энг фаол сотган (4,8 тонна). Иккинчи ўринда Шри-Ланка жойлашган бўлиб, у бир ой ичида 3,6 тонна ёки олтин захираларининг ярмини сотган. Учинчи ўринни 1,6 тонна билан Полша эгаллаган.
Таъкидланишича, жаҳон олтин захиралари 2021 йили 463 тоннага ошиб, кетма-кет 12 йилдирки ортиб бормоқда. Банклар талабни қисман қўллаб-қувватлаган ҳолда қимматбаҳо металлардаги захираларни кўпайтиришда давом этмоқда. 2022 йилда ҳам бу давом этиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ