Президент видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда

Сақлаш
19:44 / 16.02.2022 1074 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган соҳа - чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, соҳада илғор технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

«Биз «Инсон қадри учун» тамойили асосида келгуси беш йилда камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Пандемия давом этаётгани, иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби омиллар дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум каби маҳсулотлар ташкил этади.

Шу боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим тармоғи – чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар кунгидан ҳам долзарб ва устувор аҳамият касб этмоқда», деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//