Жамият
Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция, шундан 6 та иссиқлик (ИEС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФEС) ишга туширилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилган. Апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 000 МВтдан ошади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ