Ноҳақ қамалган Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси 12 йилдан сўнг ишига тикланди

Сақлаш
00:03 / 15.02.2022 1130 0

2001–2010 йилларда Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Рўзигул Сафарова асоссиз ҳибсга олингандан кейин 12 йил ўтиб аввалги ишига тиклангани хабар қилинди.

 

Қайд этилишича, 2010 йил Рўзигул Сафарова қўмита раиси бўлиб ишлаб турган вақтида асоссиз ҳибсга олинган ва жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, бир йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этилган.

 

3 йилдан сўнг Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг ажрими билан озодликка чиққан. 2020 йилда Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими билан унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани сабабли оқланган, лекин ноҳақ қамалган бўлсада, ўз вазифасига тикланмаган.

 

2021 йил 11 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди Рўзигул Сафаровани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқарган.

 

 Рўзигул Сафарова 2022 йил 1 февралдан аввалги иш жойи – Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига қайта тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//