Илм-фан
Замонавий ёзув машинаси техниканинг мураккаб қисми ҳисобланади. Унинг ривожланиши учун кўп йиллар керак бўлган ва бунга кўплаб одамлар ўз ҳиссасини қўшишган.
Ихриточилар XVIII асрнинг дастлабки йилларидан ёзув машинаси ҳақида ўйлаб келишарди. Аммо Висконсин штатидаги Милкокидан Кристофер Шоле биринчи амалий моделни 1867 йилгача яратган.
Шоленинг машинаси Ёзув-Машина деб номланган. Дастлаб одамлар машинкада ёзишга унчалик ҳам қизиқишмаган. Аммо 1880 йилларнинг бошидан ёзув машинкалари оммалаша бошлаган. Ўзгариш ва ривожланишлар ҳар доим таништириб борилган.
Аммо ёзув машинаси тугмаларининг ғалати тартиби ҳеч қачон яхшиланмаган. Бу дастур ёзув машинасининг оригинал дизайнери томонидан қўлланган. Ёзув машинасининг баъзи дизайнерлари тугмалар янада қулай жойлаштирилиши мумкин, деб ўйлашади. Улар маълум ўзгаришларни амалга оширишди ҳам. Аммо уларнинг ҳаракатлари омадли якунланмади. Афтидан клавиатура ҳаммага одатланган ва ҳеч қандай ўзгаришни хоҳламаганга ўхшайди.
Тугмаларни жойлаштириш тартиби деярли барча ёзув машиналарида бир хил. Ҳарфларни алифбо тартибида жойлаштиришнинг бу умумий дастури “универсал” клавиатура сифатида машҳурдир.
Баъзи тадқиқотчилар шуни таъкидлашадики, бу дастур ҳақиқатда жуда яхши. Уларнинг сўзларига кўра, кўп ҳолларда биргаликда келувчи ҳарфлар операторнинг бармоқлари уларга осон тарзда етиши учун шундай жойлаштирилган.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ