Жамият
Бухоро шаҳрида яшовчи 62 ёшли Халил Сафаров анча йиллардан буён буйрак етишмовчилиги хасталиги билан даволаниб келаётган ўғли Саломатга буйрагини беришга қарор қилди. Бу ҳақида «Халқ сўзи» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида етакчи мутахассислар томонидан ўтказилган ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди. Эътиборлиси, бу мазкур филиалда буйрак трансплантацияси билан боғлиқ илк амалиёт бўлди.
Филиал шифокорларининг таъкидлашларича, ота-ўғилнинг аҳволи дуруст. Улар соғлиги тиббий стандартларга мувофиқ назорат қилиб борилмоқда. Филиалда яқин ойлар давомида ўндан зиёд худди шундай жарроҳлик амалиётларини ўтказиш кўзда тутилган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ