Иқтисод
Адлия вазирлиги тизимидаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республикадаги 9 758 та давлат ўрта таълим мактабларидаги кадрлар хизмати ходимларига ойлик маош тўлаш амалиёти ўрганилганда паст разряд бўйича иш ҳақи тўланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўрганиш ўтказилган мактабларда 9 787 та кадрлар хизмати ходимлари штат бирликлари мавжуд бўлиб, уларда 9 937 нафар (0,5 ставка ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ходимлар фаолият юритмоқда. Ушбу ходимларнинг 911 нафари олий маълумотли, 9 026 нафари олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, олий маълумотли ходимларнинг лавозим разрядлари – 7-разряд, олий маълумотли бўлмаган ходимларнинг лавозим разрядлари – 6-разряд этиб белгиланган. Бироқ аксарият туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари томонидан мактаблардаги кадрлар бўлими ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари паст ҳисобланган.
Хусусан, 160 та ҳолатда 2-разряд, 1 353 та ҳолатда 3-разряд, 48 та ҳолатда 4-разряд, 4 000 та ҳолатда 5-разряд, 4 160 та ҳолатда 6-разряд ва 216 та ҳолатда 7-разряд этиб белгиланган.
Қонунчилик талабларига зид равишда разрядларнинг асоссиз пасайтирилиши натижасида жами 16 млрд сўмга ойлик маошлар кам тўланган.
Хабарда ҳудудий адлия органлари томонидан судларга тегишли даъво аризалари киритилиб, айни вақтгача ходимларга 3 млрд сўм тўлаб берилгани ва қолган қисмини ҳам ундириш чоралари кўрилаётгани айтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ