Жамият
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар юзасидан вазирлик расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган.
Бунда Халқ таълими вазирлигига фақат мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун «маънавият маскани»га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Шу боис вазирлик тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади.
Шунингдек, вазирлик халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ