Жамият
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушгани хабар қилинганди. Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, ишга алоқадорлиги учун Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Баҳриев ҳам қўлга олинган.
Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиев тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланганлиги ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган эди.
Маълум қилинишича, жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда ички ишлар органлари кадрлар захирасидаги ходим - У.Яхшиев пора олиш жиноятини таниши Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриев билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланган.
Дастлабки тергов органи томонидан Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриевнинг содир этилган жиноятга бевосита дахлдорлигини исботловчи етарли далиллар тўпланганлиги сабабли, Бахриев 11.02.2022 йилда жиноят ишида гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Шунингдек, Муборак туман прокуратураси ва ички ишлар бўлимининг фаолияти ҳужжатларни таҳлил қилиш орқали ўрганилган. Натижада туман ИИБнинг терговга қадар текшириш, дастлабки тергов ва жиноятларни фош этиш бўйича фаолиятида бир қатор камчиликлар, хусусан, ўғирлик, безорилик, талончилик ва фирибгарлик каби жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланган.
Ҳозирда, вилоят прокуратураси томонидан ҳисобдан яширилган 3 та ўғрилик, 3 та безорилик, 1 та талончилик ва 1 та фирибгарлик жиноятлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ