Ўзбекистонда энди профессионал таълим ўқувчиларига ҳам стипендия берилиши мумкин

Сақлаш
15:41 / 14.02.2022 881 0

Президентнинг «Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорда кўзда тутилган бир қатор имтиёзлар бўйича маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклини жорий қилиш имконияти кенгайтирилади ва таълим жараёнлари босқичма-босқич рақамлаштирилади. Дуал таълим шаклини жорий қилган энг яхши 100 та профессионал таълим муассасасига ҳар йили 50 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

 

Профессионал таълим муассасаси ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) сотиши мумкин бўлади. Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги табақалаштирилган тартиби жорий этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//