Жамият
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ОТМлар сонини очиқлади.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:
университет – 28 та;
институт – 47 та;
академия –3 та;
консерватория –1 та;
филиал –26 та;
хорижий ОТМ ва унинг филиаллари –30 та;
нодавлат ОТМ –24 та.
Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 53 та;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 5 та;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 11 та;
Маданият вазирлигим – 9 та;
Бадиий академия – 1 та;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 7 та;
Адлия вазирлиги – 2 та;
Транспорт вазирлиги – 1 та;
Навоий кон-металлургия комбинати – 2 та;
Ташқи ишлар вазирлиги – 1 та;
Дин ишлари бўйича қўмита – 1 та;
Қурилиш вазирлиги – 2 та;
Туризм ва спорт вазирлиги – 4 та;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – 3 та;
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 1 та;
Давлат солиқ қўмитаси – 1 та;
Президент таълим муассасалари агентлиги – 1 та.
Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ