«Ўзгидромет» шошилинч хабар берди – Ўзбекистонда чанг-тўзон кузатилади

Сақлаш
23:33 / 11.02.2022 1042 0

13-14 февраль республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Бу ҳақида «Ўзгидромет» хабар берди.

 

Хабарга кўра, 13-15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

 

13-14 февраль республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

 

13 февраль Қорақалпоғистон Республикасида шамол 17-22 м/с гача. айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин:

 

14 февралда республика бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

 

13 февраль Қорақалпоғистон республикасида ва 14 февраль республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Тоғли ҳудудларда қор ёғиш кучли бўлиши мумкин.

 

15-17 февраль кечаси ҳарорат -4 -7° совуққача пасайиши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//