Жамият
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 3 қаватли «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканида 11 февраль куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳодиса соат 11:30 да «Қоракўрпа» МФЙдаги тиббиёт пунктида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши сабаб содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган. Ҳодиса оқибатида, бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56649
Жамият
55850
Жамият
50913
Жамият
//
Изоҳ йўқ