Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Хавфсиз ва равон йўл» тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.
2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар экани таъкидланди.
Шунингдек, ўтган йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.
Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.
Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.
Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.
Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Mehriddin
12:01 / 01.01.1970
Juda yaxshi bôlibdi faqat bu qaysi davlat tajribasi ekanligi qiziq yurtboshimiz omon bólsin