Жамият
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов профессор-ўқитувчиларга мурожаат қилиб, соҳадаги коррупция ҳолатларини танқид қилди.
«Олий таълимда коррупция бор деган тушунча, нафақат жамият, халқда, балки аксарият раҳбариятда бор. Лекин мен шу тизимда раҳбар сифатида айтаманки, баробарларга камайиб кетди. минг афсус, энди атрофда фирибгарлар. Шу ерга келгунча матбуот хизмати раҳбари 5 та ҳолат ташлаб берди. Қашқадарёда ўқишни кўчириб бераман деб, умуман университетга алоқаси йўқ одам 3000 дан 6000 доллар пора олган, водийда пора олган.
Кейинги вақтда ўқитувчилар эмас, котиба, ёрдамчи, лобарант, талаба бу ишга аралашиб кетяпти. Бу кимгадир бориб тақалмаса, у бу ишни қилмайди. Уларнинг ҳаммасиям фирибгар эмас. Ўзингизни йиғиштириб олинг. Энг биринчиси шу. 65 фоиз аҳоли олий таълимга ҳалиям ишонмайди, деган сўров натижаларини ўқиганмиз. Ноль бўлиши керак, халқ, раҳбарият олий таълимни «ювилер» даражада тоза бўлишини хоҳлайди. Бутун дунёда шунақа. Бунақа нарса хаёлигаям келмайди одамларнинг. Бундан хулоса қилиш керак. Мен уяламан. Қурилиш билан олий таълим коррупциядан ҳоли соҳа деб эълон қилингани сиз билан бизга даража эмас. Уят бу», деган вазир.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ