Жамият
AeroVironment ўзининг RQ-20B Puma 3 АE кичик разведкачи самолётини Foreign Military Sales дастури доирасида Ўзбекистонга тақдим этади, дея хабар берди Shephard нашри.
Таъкидланишича, учувчисиз самолёт АҚШ армияси пудрат қўмондонлиги томонидан Ўзбекистонга 8,54 миллион долларлик келишув бўйича 2022 йил 30 ноябргача етказилади.
Самолётларнинг бир донаси 225 000 долларга баҳоланган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ушбу самолётлардан 38 тага яқинини сотиб олиши мумкин.
Учувчисиз самолёт реал вақтда тасвирлар орқали қуруқлик ёки денгиздан разведка ҳамда мақсадли маълумотларни тақдим этади. Самолёт AeroVironment томонидан Mantis i45 АE Gimbal тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 50х zoom (тасвирни яқинлаштириш), IR имкониятлари ва юқори қувватли ёритгичга эга иккита 15 мегапикселли камерани ўз ичига олади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
77960
Жамият
56852
Жамият
56084
Жамият
51131
Жамият
//
Изоҳ йўқ