Энди ўқувчига имкон қадар паст баҳо қўймаслик, топшириқни яхши баҳога бажариб келмагунча баҳоламай туриш тавсия этилади

Сақлаш
23:41 / 10.02.2022 1119 2

Ўзбекистон мактабларида 2022/2023 йилги ўқув йилидан бошлаб чораклик ва йиллик баҳолашнинг янгича тизими жорий этилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.



Қайд этилишича, кейинги ўқув йилидан бошлаб кундалик йиғилган баҳолар чораклик баҳога таъсир қилмайди. Чунки кундалик баҳо ривожлантирувчи аҳамиятга эга, чораклик баҳо эса эришилган маррани текшириш учун хизмат қилади. Бу икки баҳолашни ўзаро қориштириш сифатга таъсир қилади.

 

Шунингдек, йиллик баҳони чораклик баҳолар асосида қўйиш амалиёти бекор қилинади. Йил охирида ўқитувчи ўқувчилар учун қўйилган минимал талабга жавоб бера олишини текшириш учун имтиҳон ўтказиши лозим. Чунки ҳар чоракдаги баҳо бу минимал талабни бажара олиши ёки олмаслигини яққол кўрсатиб бера олмайди.



Баҳога жазо ёки рағбат қуроли эмас, ривожлантириш воситаси сифатида қараш кераклиги тавсия этилмоқда. Болаларни баҳо билан қўрқитишни бас қилиш, уларга имкон қадар паст баҳо қўймаслик, токи топшириқни яхши баҳога бажариб келмагунча баҳоламай туриш тавсия этилади.



Бундан ташқари, ўқувчига қўйилган ҳар бир баҳога изоҳ-мулоҳаза бериш талаб этилади.



«Ўқувчи олган баҳосининг адолатли эканига ишонч ҳосил қилмас экан, таълимга нисбатан мотивацияси сўниб бораверади. Буни исботлашининг энг яхши усули самарали етказилган изоҳ-мулоҳазадир. Ўқувчи изоҳ-мулоҳаза орқали камчилик ва ютуқларини яққол кўра олади. Кейинчалик қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида хулосалар чиқариб олади», дейилади хабарда.

2 Изоҳлар

Navruz

12:01 / 01.01.1970

Yangilikka intilish yaxshi,lekin u yaxshi yangilik bo‘lsa. Buni kim o‘ylab topdi bu metod bizga qanhalik to‘g‘ri keladi nega hech kim qiziqib ko‘rmaydi. Xalq ta‘lim vazirimi kimdur sinab ko‘ramiz deb aytyapti buni butun mamlakatga yoyib sinab ko‘rilyapti nechi yilligi nomalum. Misol uchun 5 yil sinaldi va o‘zini oqlamadi nima shu besh yildagi yosh avlod (o‘zi shu turish ham chalasavod ko‘payib ketdi ) chala savod bo‘lib chiqadimi. Bu 5 yillikdagilarning avlodichi. Nima qilayapsizlar tepada o‘tirganlar nimani o‘ylayapsizlar ta‘limga qaysi ko‘z bilan qarayapsizlar prizidentimiz aytdi bo‘ldi deb o‘zlaringizni ishlayotganday ko‘rsatayapsizlarmi yo aniq statistika bormi. Nimaga ta‘limni butun mamlakatni ertangi kunini belgilovcbi omil bilan o‘ynashayapsizlar.

Shoxrux Karimov

12:01 / 01.01.1970

Bu qaror qaysi aqllidan chiqdi oʻzi oʻlib boʻlgan taʼlimni yana rasvosini chiqarmoqchimi oʻqimagan bolaga baho qoʻymaslik kerak ,kerak boʻlsa sinfdan qoldirish kerak

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//