Сержио Гор АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраиси этиб тайинланди

Сақлаш
13:18 / 23.11.2025 5 0

Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Махсус вакили, Элчи Сержио Гор янги ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраиси этиб тайинланганини маълум қилди.

 

Хабарда қайд этилишича, бу Марказий Осиёда «Америка биринчи» иқтисодий дастурини илгари суриш ҳамда америкалик ишчилар, инноваторлар ва бизнес учун янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим қадам саналади.

 

Элчи Гор Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради. Унинг фаолияти Президент Трампнинг Американинг иқтисодий етакчилигини мустаҳкамлаш, АҚШ компаниялари учун имкониятларни кенгайтириш ва хориждаги ҳамкорлик Америка халқига ҳақиқий фойда келтиришини таъминлашга бўлган интилишини акс эттиради.

 

Кенгаш АҚШ ва Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, АҚШ технологиялари ва истеъдодлари учун юқори ривожланаётган соҳаларни, айниқса ИТ ва рақамли инновацияларни йўлга қўйиш; ва АҚШ экспортчилари учун тенг рақобат муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

 

Президент Мирзиёевнинг 4-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтган «C5+1» саммити доирасида Вашингтонга ташрифи АҚШ-Ўзбекистон ўзаро муносабатларида кучли динамикани намойиш этди. Янги ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ушбу муваффақиятни мустаҳкамлаган ҳолда, стратегик иқтисодий ҳамкорлик орқали Американинг янада кучли, хавфсиз ва фаровон ўсишини таъминлашга ёрдам беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//