Жамият
Ўзбекистон ҳудудига 11-12 февраль кунлари Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақида «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
11 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида, 12 февралда эса республиканинг қолган ҳудудларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин), кучли бўлиши мумкин.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ