Маданият
Кеча, 9 февраль куни Республика Маънавият ва маърифат марказида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб “Кўзум қаросида Мардум киби ватан қилғил” мавзусида анъанавий ҳамда "zoom" платформаси орқали маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Амалий филология факультети декани Саодат Муҳамедова, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Ризаевнинг Навоий ижодига оид маърузалари тингланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова Навоийнинг “Шитоб айлаб” ғазалини куйлади. “Ниҳол” мукофоти совриндори Мўминжон Садриддинов ижросида ҳам мумтоз қўшиқлар ижро этилди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети талабалари, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси ҳарбий қисми ходимлари ҳамда Шайхонтоҳур туманининг 324, Яшнабод туманининг 255 ва Мирзо Улуғбек туманининг 312 мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида Навоий ғазаллари бўйича мушоира ўтказилди. Фаол иштирокчиларга ташаккурнома ва китоблар совға қилинди.
Тадбир давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси томонидан “Алишер Навоий асарлари” кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ