Маданият
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақида жамғарма матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳа дизайн-концепцияси жаҳон талабларини инобатга олган ҳолда Марокашдаги «Студио КО» меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа Алишер Усмоновнинг «Санъат, илм ва спорт» хайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади.

«Юртимиз ва чет элликлар учун ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинди», дейилади хабарда.
Биринчи объект «Намуна» маҳалласида жойлашган, анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган ҳамда қайта таъмирланган «Маткаримбой» мадрасаси бўлиб, ушбу манзил ижодий майдон яратиш учун хизмат қилади. Иккинчи объект эса эски болалар боғчаси – «Ҳастимом» маҳалласида жойлашган.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги арт-резиденциялар Замонавий санъат марказининг таълим йўналиши учун платформа, ҳамда маҳаллий ва халқаро ижод вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун хизмат қилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77423
Жамият
56539
Жамият
55723
Жамият
50793
Жамият
//
Изоҳ йўқ