Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда жорий йилнинг 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли, Қонликўл, Тахиатош туманларида бўлиб, туман бўлинмалари ходимлари, умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар билан мулоқотлар ўтказди.
Тадбир ва учрашувларда фармондан ўрин олган долзарб мавзуларга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Президентимиз раҳбарлигида мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада Республика Маънавият ва маърифат маркази олдида турган вазифалар ҳақида маълумот берилди. Тадбир иштирокчилари бўлган ижодкор ёшларнинг Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, ислоҳотларга дахлдорлик, инсоний фазилатларни улуғлашга бағишланган шеърий ва насрий асарлари ижобий баҳоланди. Келгусида ҳам ижодга қизиқувчи ўғил-қизларни аниқлаш ва ижод намуналарини оммага таништириш юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Тахиатош туманидаги таълим муассасаларида ўқиётган ёшлар билан ишлаш, уларнинг ижодкорлик изланишларини қўллаб-қувватлаш юзасидан маънавий-маърифий тадбирларни янада юксак даражага кўтариш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари туманда барпо этилаётган янги Маънавият масканида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди. Бу ерда ишловчи ходимлар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ