Сиёсат
Ассалому алайкум, ҳурматли элчи жаноблари – Даниел Розенблум!
Сизнинг буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан халқимизга ўзбек тилида йўллаган самимий табригингиз бизга ниҳоятда катта қувонч бағишлади. Юксак ҳурматимиз ва миннатдорлигимизни қабул айланг.
Алишер Навоий бутун умри давомида энг гуманистик ғоялар асосида инсоният бахти, иқболини куйлади. Жаҳон халқларини ўзаро дўст бўлиб, яхшилик йўлида ҳамкорлик қилишга чорлади. Мана, салкам олти асрки, Алишер Навоий ижоди барча миллатларни эзгу ғоялар асосида бирлаштиришда маънавий кўприк вазифасини ўтаб келмоқда.
Сизнинг Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан Навоий тилида қилган табригингизни биз мамлакат зиёлилари бутун халқимизга, миллий маънавиятимиз, адабиётимизга бўлган чексиз ҳурмат сифатида қабул қиламиз. Бу каби мулоқот ва муносабатлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Сизга яна бир бор юксак ҳурмат учун Республика Маънавият ва маърифат маркази жамоаси номидан миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.
Ҳурмат билан,
Минҳожиддин Мирзо,
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ