Жамият
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни уч туманда йиғилиш ўтказгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган. Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 февраль куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.
«Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилди», дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Спорт
Жаҳон
Сиёсат
77321
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ