Навоийни «ўзбекларнинг Шекспири» дейишади. Аксинча, Шекспир «инглизларнинг Навоийси»дир» – навоийшунос олим Азизулло Орол

Сақлаш
15:06 / 09.02.2022 1660 0

Бугун пойтахтимиздаги «Адиблар хиёбони»да улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази  «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ходимлари ва аъзолари, ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган чет эл элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналар, вазирлик ва идоралар ходимлари, талаба-ёшлар ва ОАВ вакиллари қатнашди. Иштирокчилар Алишер Навоий шахси, шоирнинг бой мероси ва уни келгуси авлодга қолдириш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида сўзлаб ўтишди.

 

 

Хусусан, мамлакат раҳбари ташаббуси Алишер Навоий номидаги Халқаро жамоатчилик фонди ташкил этилди. Айни вақтда Фонд бир қатор хорижий илмий муассасалар билан узвий ҳамкорлик ўрнатди. Бу эса янги замон навоийшунослигини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

 

Шунингдек, тадбир давомида хорижлик мутахассислар томонидан буюк шоирнинг дунё адабий ҳаётидаги ўрни алоҳида таъкидланди. Туркиялик олим, Воҳид Турк Навоий асари ўзининг инсонпарвар, элпарвар, халқчил ғоялари билан дунё китобхонлари эътиборида эканини, шу боис жаҳон олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганини таъкидлади.

 

 

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридан келган навоийшунос олим Азизулло Орол гарчи Навоий 15 асрда яшаган бўлсада, ҳамон биз билан ёнма-ён эканини қайд этди.

 

«Навоийнинг тили ўзбекники, аммо унинг эзгу ғоялари бутун дунёга тааллуқлидир.  Навоийни «ўзбекларнинг Шекспири» дейишади. Йўқ, мен бу фикрга қўшилмайман. Аксинча, Шекспир «инглизларнинг Навоийси»дир», деди у.

 

Тадбир давомида Навоий ғазали билан куйланувчи қўшиқлар ижро этилди, унга бағишланган шеърлар ўқилди. Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//