Маданият
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясига қарашли «Темурбеклар мактаби»да Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамкорлигида буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб, «Алишер Навоий ижоди – беқиёс маънавий хазина» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси масъул ходимлари, шоир ва олимлар, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳамда «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари, курсантлар ва уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққан навоийшунос олимлар ва шоирлар адабиётимизда Алишер Навоий муносиб ўринга эгалиги, у зот нафақат шоир, балки сиёсат арбоби, дипломат сифатида ҳам ном қозонгани хусусида фикр юритдилар. Улуғ мутафаккирнинг ижоди ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, умумбашарий ғоялар улуғланиши орқали уларни комилликка етаклаш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашда муҳим маънавий қалқон вазифасини ўтайди.
Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари улуғ шоир меросидан намуналар ижро этиб, тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77670
Жамият
56690
Жамият
55911
Жамият
50963
Жамият
//
Изоҳ йўқ