Жамият
Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани Сепки қишлоғидаги йўлга ўта сифатсиз ва юпқа асфальт ётқизилгани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Нуробод тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам ҳудуддаги 470 метр ички йўл сифатсиз қурилгани маълум бўлган. Асфальт ётқизиш ишлари қурилиш меъёрларига тўлиқ амал қилмаган ҳолда бажарилган.
Таъкидланишича, асфальт ётқизиш ишлари совуқ ҳароратда, кечаси бажарилгани учун йўл яроқсиз бўлиб қолган. Ҳокимлик йўл қайтадан асфальтланишини маълум қилган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ