ССВ фуқароларни коронавирусга қарши ўз вақтида эмланишга чақирди

Сақлаш
09:20 / 09.02.2022 719 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни коронавирусга қарши ўз вақтида эмланишга чақирди.

 

Вазирлик қайд этишича, шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига жами 8601 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, улардан 6856 нафарини катталар, 811 нафарини ҳомиладор аёллар, 934 нафарини эса болалар ташкил этди.

 

«Афсуски, ушбу беморларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши вакцина олмаган. Касалланганларнинг бор-йўғи 358 нафари, яъни 4,1 фоизи COVID-19 га қарши эмланган, холос. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

 

Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор юртдошларимизни ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақиради», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//