Президент ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасидаги режаларни маълум қилди

Сақлаш
00:17 / 09.02.2022 797 0

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда келгуси беш йилда соҳага 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиниши маълум қилинди.

 

Шунингдек, ичимлик суви таъминоти 90 фоиз, оқова сув тизими қамрови 35 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Таъкидланишича, жорий йилда ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.

 

«Асосий эътиборни сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларни ривожлантиришга қаратамиз», дейди Президент.

 

Йиғилишда бу борада қўлланиши керак бўлган 3 та тажриба кўрсатиб ўтилган:

 

- Наманган вилоятининг 85 та маҳалласи учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 260 км тармоқ тортиб, 8 та қудуқ қазиб, 8 та сув минораси қурилган. Натижада 25 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

 

- Балиқчи, Поп, Учқўрғон, Қўштепа ва Қуванинг 6 та маҳалласида вазирликнинг ижтимоий буюртмаси асосида 7 та сув иншооти ва 117 км тармоқ қурилиб, 20 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда.

 

- юқоридаги имкониятлар бўлмаган маҳаллаларда ташиб келинадиган сув ҳисобига 25-50 тонналик марказий сув ҳовузи қуриб, хонадонларга тармоқ ўтказса бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//