"2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда" – Президент

Сақлаш
18:43 / 08.02.2022 748 0

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

 

Сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратилган.

 

“Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди", деди давлатимиз раҳбари.

 

Шунингдек, 2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилган, 474 та сув иншоотлари қурилган, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланган. Ушбу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган.

 

Шу билан бирга, Президент ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммоларни ҳам санаб ўтган.

 

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган.

 

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда.

 

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан камлиги таъкидланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//