Шаҳар ХТБ раҳбарлари 54 млрдни талон-торож қилганликда гумонланмоқда

Сақлаш
18:00 / 08.02.2022 1026 0

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ раҳбари Сунбула Эралиева катта миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Бу ҳақида Kun.uz хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар давомида шаҳар халқ таълими бўлимидан 54 миллиард сўм атрофида камомад чиққани аниқланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлим мудири Сунбула Эралиевага эҳтиёт чораси сифатида қамоқ чораси қўллангани айтилмоқда. Манбага кўра, терговга тортилаётган шахслар сони 40 нафарга яқин. Улар орасида Сунбула Эралиевадан кейин унинг ўрнига тайинланган Нуриддин Назаров ҳам борлиги, унга ҳам қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини тасдиқлаб, тергов тафсилотлари кейинроқ очиқланишини маълум қилган.

 

Вилоят ҳокимлиги тизимидаги ташкилотлардан бирида ишловчи Kun.uz манбасининг айтишича, вилоятга Сирожиддин Эшқувватов прокурор этиб тайинланганидан сўнг бюджет ташкилотларида коррупция ҳолатларига оид кўплаб тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//