Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинди (рўйхат)

Сақлаш
17:39 / 08.02.2022 1132 0

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилди.

 

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизматига кўра, якуний рейтингни шакллантириш икки босқичда амалга оширилган.

 

Биринчи босқичда фуқаролик жамияти, таҳлил марказлари ва ОАВ вакилларидан иборат экспертлар ёш раҳбарларнинг ўз соҳаларида стратегик мақсад ва натижаларга эришганлик бўйича фаолиятини баҳолашди. Бунда номзодларнинг маълумоти, раҳбар сифатида жамоатчилик орасида танилганлиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, ислоҳотлар жараёнидаги иштироки ва таъсир даражаси ҳамда шахсий ва касбий ютуқлари инобатга олинган.

 

Иккинчи босқичда турли соҳа экспертларининг овози тўпланиб, якуний босқичга ўтган 60 дан зиёд номзодлар орасидан энг кўп овоз олган 40 ёшгача бўлган энг яхши 40 нафар раҳбар танланган.

 

Шунингдек, экспертлар овоз бериш жараёнида дастлабки рўйхатда бўлмаган бошқа номзодларни ҳам таклиф этишган. Уларнинг айримлари якуний рўйхатга киритилган.

 

 

«Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари талқинига кўра, энг яхши ёш раҳбар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаяне Умерова бўлди.

 

Журналист ва блогерлар Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев фаолиятини юқори баҳолашди.

 

«Ақл марказлари» вакиллари эса истиқболли раҳбар сифатида ИТ Парк директори Фарҳод Иброҳимовни танлашди.

 

Экспертлар янги тайинланган халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовга катта умид билдирди. Уларнинг фикрича, 2022 йилда таълим соҳасида туб ислоҳотлар бўлиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

 

Шунингдек, бу йилги рейтингга биринчи марта киритилган номзодлар ҳам таъкидлаб ўтилган:

 

Абат Файзуллаев, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси;

 

Абатбай Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари;

 

Бахтиёр Саидов, халқ таълими вазири;

 

Бахтиёр Мустафоев, Марказий Осиё институти директори ўринбосари;

 

Бобур Абдуллаев, Тошкент шаҳридаги Амити университети ректори;

 

Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари;

 

Элбек Шукуров, Сергели тумани ҳокими;

 

Ирода Тўлаганова, Теннис федерацияси бош котиби;

 

Жамшид Эгамбердиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари;

 

Милана Хаитова, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви аъзоси;

 

Одилжон Тожиев, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари;

 

Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари;

 

Саидқаҳҳор Холхўжаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;

 

Умид Шодиев, Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги элчиси;

 

Хушнуд Худойбердиев, ЎзА бош директорининг ўринбосари;

 

Юсуф Абсоатов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//