Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилди

Сақлаш
20:26 / 08.02.2022 970 0

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – “сўм”нинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда.

 

Танловда мамлакатнинг миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқимизнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади.

 

Танловда иштирок этиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин.

 

Иштирок этиш учун, 2022 йил 31 мартга қадар ариза, ўз ғоянгиз тасвири ва концепцияси билан биргаликда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юборишингиз лозим.

 

Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти тақдим этилади.

 

Танлов қоидалари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//