Жамият
Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова Халқ депутатлари туман кенгашининг 34-сессиясида ўзининг кенгаш раиси мақомини депутатларга топширди. Бу ҳақида туман ҳокимининг матбуот котиби хабар берди.
«Яна бир янгиликни айтмоқчиман. Бундан буён кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Тажриба тариқасида Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасида сайланади. Бир умрлик орзум шу, энди биринчи сектор раҳбари сифатида кенгаш мажлисида секторлар қаторида пастда ўтириб, нейтрал ҳисобот топшираман, яъни ўзим кенгаш раиси вазифасини амалга оширмайман», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланаётгани тўғрисида 2019 йилда хабар берилганди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ