Жамият
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. Бу ҳақида Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 7 февраль куни Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т. О.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган. Бироқ, тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ