Бухорода қадимий мажмуа аукционга қўйилгани аниқланди

Сақлаш
14:50 / 08.02.2022 1270 0

Ижтимоий тармоқларда «Чор Бакр» мажмуидаги ер аукцион савдога қўйилганлиги тўғрисида эълон қилинган маълумотлар юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.

 

Маданий мерос инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлигининг ўтказган хизмат текшируви натижасида Бухоро туманида жойлашган давлат муҳофазасига олинган «Чор Бакр» (мажмуаси) маданий мерос объектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилгани аниқланган.

 

Шундан сўнг Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасига «Чор Бакр» мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0.018 га 6 та жами (0.10,8 га) бўш турган ер участкасини «ЕРЭЛEКТРОН» автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўриш ҳақида мурожаат хати йўлланган.

 

Айни вақтда ушбу мажмуани ЮНEСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш мутахассислар иштирокида, илғор ва юқори технологик ускуналардан фойдаланган холда номзодлик ҳужжатлари тайёрланиб, белгиланган тартибда ЮНEСКО Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган.

 

Шунингдек, мажмуа теграсидаги ерларнинг аукционга қўйилиши юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органи идораларига юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//