Тошкентда Ислом оламига оид янги музей ташкил этилади

Сақлаш
13:49 / 08.02.2022 968 0

Тез орада Тошкентда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ишга тушади. Бу ҳақда кеча, 7 январь куни Миллий матбуот марказида Ислом цивилизацияси маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг “Ҳазрати Имом” мажмуаси (Ҳастимом) ёнида қад ростлаётган марказ 9 гектар майдонни эгалламоқда. Унинг таркибида юртимиздаги ислом оламига оид қимматли манбаларни жамлаган музей ташкил этилиши кутиляпти.  
 


Хусусан, машҳур “Катта Лангар Қуръони” ва дунё цивилизацияси тарихидаги энг нодир манба ҳисобланган “Усмон Мусъҳафи” ҳам музейдан ўрин олади. Марказ қачон расман ўз фаолиятини бошлайди, деган саволга марказ раҳбари Шоазим Миноваров ҳозирда қурилиш ишлари давом этаётганини ва 2022 йилнинг тўртинчи чорагида қурилиш ишлари якунланишини қайд этди. 

 

  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//