Айиқ қафасига ташланган қизчага яна бир имтиёз берилди

Сақлаш
21:24 / 07.02.2022 1049 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташланган қизалоқ ҳақида қўшимча маълумотлар берди.

 

Таъкидланишича,  қизалоқ стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилиб, болалар реанимация бўлимига ётқизилган ва тегишли мутахассислар иштирокида зарур даво чоралари кўрилган.  Унинг умумий аҳволи яхшилангач, бошқа бўлимга ўтказилган.

 

Ҳозир бемор тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиги кундан кун тикланиб бормоқда.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқ З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилаган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//