Жамият
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси масъуллари билан Доҳа шаҳрида ўтказилган миграцияга оид учрашувлар натижасида Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади. Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилиб, тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастури йўлга қўйилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.
Учрашувда Қатар меҳнат вазири Али бин Саэед билан мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари) малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Жусоур раҳбари Абдулҳади Баркан билан ўтказилган музокаралар натижасида Қатарда ишлаш истагидаги ёшлар учун 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирокида «Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми» ўтказилади.
«Qatar Airways» вице-президенти Фатҳи Атти билан учрашуви натижаларига кўра, жорий май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзод (борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари) танлаб олинади ва «Qatar Airways»да юқори маошли ишларга жойлаштирилади.
Музокаралар давомида келгусида учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга ҳам келишилди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77860
Жамият
56785
Жамият
56012
Жамият
51065
Жамият
//
Изоҳ йўқ